

"Аристократлар" ўз баёнотида жамоа ўтган мавсум муваффақиятсизликка учраганини, бироқ олдинга интилишда давом этишини таъкидлаган. Шунингдек, клуб мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши билангина янги марраларга эриша олиши айтилган, шу сабабли жамоа ўтган мавсум қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга миннатдорчилик билдириб, уларни янги мавсумда яна стадионга қайтишини сўраган.
2022/23 йилги мавсум якунига кўра, “Челси” 44 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 12-ўринни эгаллади. Лиганинг янги мавсуми 12 август куни старт олади.



