“Челси” Кэйхилл билан шартномани узайтиради

8 янв 2014, 10:54
“Челси” ҳимоячиси Гари Кйэхилл яқин кунларда клуб билан шартномасини узайтиради.

“Аристократлар” 28 ёшли Англия терма жамоаси ўйинчиси билан 4 йилга мўлжалланган шартнома имзолашмоқчи, деб хабар беради Daily Mail.

Кэйхиллнинг “Челси” билан тузган амалдаги шартномаси 3 йилга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, ҳимоячи 2012 йил “Болтон”дан 7 миллион фунт эвазига лондонликлар сафига ўтган эди.

Ушбу мавсум Англия чемпионатининг 13 та ўйинида иштирок этган футболчи, 1 та гол уришга эришган.


Манба: sports.ru