"Челси" Кавани номзодидан воз кечди

Mirjalol Normatov
14 июн 2020, 14:31
"Челси" раҳбарияти таркибни Эдинсон Кавани орқали кучайтириш ғояларидан воз кечди.

Кавани яқин кунлар ичида эркин агентга айланади ва жамоани тарк этади. Унинг кетишини клуб спорт директори Леонардо ҳам тасдиқлаганди.

"Челси" узоқ вақт давомида футболчини кузатиб юрган, бироқ музокаралар ўтказмаганди. Эдинсон билан шартнома имзолаш учун "Атлетико" ва "Интер" курашмоқда.

Ушбу мавсумда Кавани парижликлар таркибида 22 ўйинда 7 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal