"Челси" Жиру учун 6-7 миллион евро талаб қилмоқда
14 ноя 2019 00:38
Янгиликлар
"Челси" Жиру учун 6-7 миллион евро талаб қилмоқда
Лондоннинг "Челси" клуби ҳужумчиси Оливье Жиру фаолиятини А Серияда давом эттиришга яқин турибди.
Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти 33 ёшли франциялик футболчини қишки трансфер мавсумида жамоага олиб келиш тараддудини кўрмоқда. La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, лондонликлар Жиру учун 6-7 миллион атрофида маблағ талаб қилишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жирунинг "Челси" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади. У АПЛнинг жорий мавсумида майдонда 123 дақиқа ҳаракатланди, холос.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар