"Челси" жамоадан кетиши кутилган ҳимоячи билан шартномани узайтиради

Mirjalol Normatov
16 сен 2018, 14:12
"Челси" раҳбарияти ҳимоячи Давид Луизга янги шартнома таклиф қилади.

Бу ҳақда "Mirror" нашри хабар бермоқда. Яқин вақтларда "аристократлар" раҳбарияти тажрибали футболчи билан музокараларни бошлайди. Бразилияликнинг амалдаги шартномаси ушбу мавсумдан кейин якунланади.

Футболчи жамоанинг собиқ бош мураббийи Антонио Конте билан бўлган мунозаралар туфайли "Челси"ни тарк этиши кутилганди. Аммо у Маурицио Саррининг ишончига кира олди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror