"Челси" истеъфо учун Поттерга қанча тўлайди?

Aslanov Jasurbek
4 апр 2023, 01:14
"Челси"нинг жорий мавсум мураббийларга сарфлаган умумий маблағи 50 млн. фунтни ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, Грэм Поттер истеъфо учун 13 млн. фунт "компенсация" олади. Мутахассис 7 ой давомида Лондон клубида 7 млн. фунт ишлаб топган эди.

"Челси" Поттерни "Брайтон"дан сотиб олиш учун 22 млн. фунт сарфлаганди. Бунинг устига сентябрда истеъфога чиқарилган Тухелга 10 млн. фунт тўлаб берган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail

Сўнгги янгиликлар

Барча ›