"Челси" Испания терма жамоаси ҳимоячисига қизиқмоқда

Alisher
29 сен 2021
"Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес навбатдаги инглиз клубига қизиқишлари доирасига тушиб қолди.

24 ёшли футболчининг хизматларига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. "Аристократлар" "Севилья" билан Жюль Кунде борасида келиша олмаганларидан сўнг ҳали ҳам мудофаа чизиғи ҳақида ўйлашмоқда.

Торрес 2018 йилнинг июлидан бери "сариқ сувости кемаси" шарафини ҳимоя қилади, у ушбу клубнинг тарбияланувчисидир. Паунинг клуб билан тузган шартномаси яна уч мавсумга амал қилади.

Футболчи жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 5та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: 90min