"Челси" ҳужумчиси чизиғини янгиламоқчи

Alisher
27 фев 2020
"Челси" ҳужум чизиғи учун янги ўйинчиларни қидирмоқда.

Жамоа вингерлари Педро ва Виллианлар энди ёш эмаслар, шу сабаб "кўклар" бош мураббийи Фрэнк Лмэпард уларнинг ўрнига икки ўйинчини кўз остига олиб қўйди.

Гап Уильфрид Заа ("Кристал Пэлас") ва Жейдон Санчо ("Боруссия", Дортмунд)лар ҳақида кетмоқда. Иккала ўйинчи билан шартнома имзолаш "аристократлар" учун 150-200 миллион фунтга тушиши мумкин.

Олдинроқ, "Челси"нинг "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембелега қизиқаётганлиги тўғрисида хабарлар янграган эди.


AlisherМуаллиф
Манба: Daily Express