

Чап қанот ҳимоячиси Эмерсон Италия терма жамоаси сафида Евро-2020 саралаши доирасида Финляндияга қарши баҳсда жароҳат олди. Футболчи учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Унинг ўрнига баҳсни “Рома” сардори Алессандро Флоренци давом эттирди.
Таъкидланишича, Эмерсонга ўнг оёқ сонининг орқа қисми жароҳатланиши ташхиси қўйилган. Футболчи 2-3 ҳафтани майдондан ташқарида ўтказади.



