«Челси» Гризманн ва Рюдигерни сотиб олмоқчи

Narzulla Saydullayev
27 сен 2016, 08:03
«Челси» хўжайини Роман Абрамович натижаларни яхшилаш учун катта трансферларни амалга оширишга тайёр.

Қишда Лондон клуби «Рома»дан Антонио Рюдигерни, ёзда «Атлетико»дан Антуан Гризманни сотиб олмоқчи.

«Челси» ёзда Бранислав Иванович, Сеск Фабрегас, Неманья Матич ва Оскар билан хайрлашмоқчи.

Олдинроқ «Челси» устози Антонио Конте Гари Кэйхиллнинг ўйинидан ҳам қониқмаётгани ҳақида айтганди.

Дастлабки 6 турдан сўнг «кўклар» АПЛда 8-ўринда боришмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: telegraph.co.uk