"Челси" Гилмор билан шартномани узайтирди

Alisher
13 июн 2022
"Челси" расмий сайтида ярим ҳимоячи Билли Гилмор билан шартнома узайтирилганини эълон қилинди.

Лондон клуби 21 ёшли хавбек билан шартномани икки мавсумга узайтириш борасидаги бандни фаоллаштирди.

Гилмор 2021/22 йилги мавсумни ижара асосида "Норвич Сити"да ўтказди.

Шотландия терма жамоаси футболчиси "Челси"нинг асосий жамоасида 22та ўйин ўтказишга улгурди.


AlisherМуаллиф
Манба: chelseafc.com