"Челси" футболчиси Салах Миср армиясига чақирилиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
19 июл 2014, 17:07
"Челси" ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салах Миср армиясидаги ҳарбий ҳизмат муносабати билан футболчилик фаолиятида танаффус қилиши мумкин.
22-ёшли футболчи ўз юртидаги ўқув юртларидан бирига ўқишга кирганди. Шу сабабли у ҳарбий хизмат вақтини кечиктиришга рухсатнома олган эди.

Айни пайтда эса у ўқишидан ҳайдалган ва эндиликда армияга бориши мумкин.

Мисрда ҳарбий хизмат муддати уч йилни ташкил қилади. Бу орада у мамлакатни тарк эта олмайди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru