UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  7 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  37 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  23

"Челси" Феликсни ижрага олганини эълон қилди Янгиликлар

"Челси" Феликсни ижрага олганини эълон қилди

Лондоннинг "Челси" клуби ўзининг расмий сайтида Мадриднинг “Атлетико”си ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Жоау Феликсни ижарага олгани ҳақида хабар берди.

Феликснинг "Челси" билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Португалияликнинг Лондон клуби билан келишувида сотиб олиш варианти кўзда тутилмаган.

Аввалроқ ОАВда "Челси" футболчининг мавсум охиригача ижараси учун Мадридга 11 миллион евро тўлаши, шунингдек, Феликснинг маоши билан боғлиқ барча харажатларни ўз зиммасига олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Феликс  жорий мавсум "Атлетико" сафида барча турнирлар доирасидаги 14 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатма муаллифига айланди. Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида 4 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урган ва 2 бор шерикларига ассистентлик қилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика