UZ

Сўнгги янгиликлар

00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  2 00:00Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Гавр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 00:00Ла Лига. Мадридда "Атлетико" "Атлетик"га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:00АПЛ. "Челси" "Астон Вилла" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  7 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  13 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  7 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1

"Челси" Феликсни ижарага олди – у "Атлетико"га 127 миллионга тушди, аммо асосий юлдуз бўлмади (мутолаа учун) Янгиликлар

"Челси" Феликсни ижарага олди – у "Атлетико"га 127 миллионга тушди, аммо асосий юлдуз бўлмади (мутолаа учун)

"Унда иқтидор бор, аммо характерини ўзгартириши керак".


Жоау Феликс – "Челси"нинг қишдаги тўртинчи янги ўйинчиси. Ва улар орасида энг юқори даражали ўйинчи. Мавсум сўнггига қадар ижара эса 11 миллион еврога тушди. "Челси" португалияликнинг 6 миллион евро маошини ҳам тўлайди. Инсайдер Фабрицио Романо англияликларда харид қилиш ҳуқуқи йўқлигини хабар қилди.

Феликс бундан олдин "Атлетико" билан шартномасини 2027 йилга қадар узайтирди – бу клубга амортизацияни бироз камайтиришга ёрдам беради.


"Челси" олдин ҳам қишда кутилмаган трансферларни амалга оширган, аммо Игуаин, Куарежма ва Пато ўйнаб кета олишмаган


"Челси"да қишда ўзгача футболчиларни ижарага олиш бўйича тажриба бор.

• 2009 йилнинг февралида Рикарду Куарежма ижарага олинди, "Интер"да унинг Моуринью қўл остида ҳолати яхши эмасди ва АПЛда ўзини кўрсатишни хоҳлади. "Челси"да ўшанда у билан Португалия терма жамоаси орқали таниш бўлган Луис Фелипе Сколари ишларди. Куарежма ниҳоят Жозе даврида йўқотган ишончини қайта тиклаганини айтди.



Аммо, кейинроқ "Челси"га Гус Хиддинк келди ва якунда Куарежма фақатгина 5та ўйинда майдонга тушди ва "Интер"га қайтди.

• 2016 йилнинг январида Алешандре Пато "Челси"га келди. "Ҳалигача тушунмайман. Машғулотларда астойдил ишладим, аммо мураббий мендан атиги иккита ўйинда фойдаланди. "Челси" мен билан сўнгра харид қилиш ва уч йиллик шартнома таклиф қилиш учун олти ойлик ижара шартномаси имзолайди деб ўйладим, аммо барчаси аксинча бўлди. Агар барчаси шундай бўлишини билганимда, бошқа вариантни танлардим", – деб хафа ҳолда гапирди Пато Player's Tribune рукнида.


Якунда эса унинг фаолиятида "Челси" сафида биттагина гол урилди. Пенальтидан.



• 2019 йилнинг бошида Гонсало Игуаин билан шартнома имзолашди, уни Маурицио Сарри жуда ҳам кутганди. Улар "Наполи"да атиги бир мавсум ишлашган, аммо бу аргентиналик форвард учун фаолиятидаги энг яхшиси бўлганди: Игуаин ўшанда А Сериядаги 35та ўйинда 36та гол урган ва чемпионат рекордини ўрнатганди. Бу тасодиф эмас – Сарри ростдан ҳам аргентиналикка жуда катта ёрдам берган, жумладан уни тушунган, дангаса бўлишга йўл қўймаган ва озишга мажбур қилган.



Игуаин "Челси" сафида 18та ўйинда ҳаракат қилди ва бешта гол урди ("Хаддерсфилд"га икки бор, "Бёрнли", "Фулхэм" ва "Уотфорд" дарвозаларига голлар). Гонсало Туринга ЕЛ ғолиблик медали билан қайтди, у ярим финал доирасидаги "Айнтрахт"га қарши жавоб ўйинида 25 дақиқа ҳаракат қилган.


Феликс "Атлетико" сафида анчагина гол урди, аммо баъзида захирага ўтказилди – шу сабаб машғулот либосини майдонга ташлади


"Атлетико" Феликс учун 127 миллион евро сарфлади, аммо 3,5 йил ичида клубнинг асосий юлдузига айланмади. Симеоне ҳужумчини баъзида захира ўриндиғига ўтказди ва Феликс бундан норози бўлди.



Бундай воқеа 2022 йилнинг октябрида содир бўлди: Жоау "Брюгге" (0:0)га қарши Чемпионлар лигаси доирасидаги бутун ўйинда захирада ўтирди ва жаҳли чиқиб, машғулот либосини майдонга ташлади. Бу Симеоне сўнгги ўзгаришни амалга оширганда рўй берди. "Ҳеч нарсани кўрмадим, бу борада ҳеч нарса дея олмайман", – деди мураббий ўйиндан сўнг.

"Унда иқтидор бор, аммо характерини ўзгартириши керак. У ўзини асосий таркибда кўрмаган пайт, норози бўлган ҳолда, бурни кўтарилиб кетади. Жамоа етакчиси эмаслигини кўрган ҳолда, шундай мақомга эришиш учун олға қадам ташламади", – деб Феликсни таърифлади Испания терма жамоаси собиқ дарвозабони Сантьяго Канисарес.

Бироқ, португалиялик шу билан бирга яхши голли балларни жамғарди – Феликс 2021/22 йилги мавсумдан бошлаб Ла Лигада гол ёки ассист учун атиги 101 дақиқа сарфлади. Олдинда фақатгина Усмон Дембеле (100 дақиқада самарали ҳаракат) ва Карим Бензема (71) бор.



Жоау "Атлетико" сафида жами 131та ўйин ўтказди, унда 34та гол ва 18та ассист қайд этишга эришди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика