"Челси" Фабрегаснинг ўрнига бошқа футболчи топиб қўйди

Mirjalol Normatov
10 ноя 2018, 23:55
"Брешия" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин.

"Goal" хабарига кўра, 18 ёшли италиялик футболчининг хизматларига "Челси" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. Лондон жамоаси уни Сеск Фабрегаснинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

"Янги Пирло" сифатида қаралаёқтган футболчининг трансфер нархи 20 млн еврога тенг бўлиб турибди. Унга "Интер", "Рома" ва "Ювентус" каби жамоалар ҳам бефарқ эмас.

Ушбу мавсумда Тонали ўз ҳисобига 10 ассистни ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal