"Челси" Чилуэллни 50 млн фунт эвазига харид қилади ва у билан 5 йиллик шартнома имзолайди

Alisher
25 авг 2020, 12:54
"Лестер" ҳимоячиси Бен Чилуэлл "Челси"га ўтишга яқин.

Лондонликлар Англия терма жамоасининг 23 ёшли ўйинчисининг трансфери борасида "Лестер" билан келишувга эришди.

Манбанинг хабарига кўра, битим 3 кунни ичида эълон қилинади ва "Челси" Чилуэлл билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

Футболчи жорий мавсум "Лестер" таркибида барча мусобақаларда 30та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 3та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/JPercyTelegraph