«Челси» Бен-Арфа учун курашга қўшилди

Narzulla Saydullayev
22 апр 2016
«Челси» «Ницца» ярим ҳимоячиси Хотам Бен-Арфага шартнома таклиф қилмоқчи.
L’Equipe нашри хабарига кўра, Лондон клуби 29 ёшли футболчига қизиқиб қолди. Унга ПСЖ, «Ливерпуль», «Милан» ва «Атлетико» клублари ҳам қизиқишмоқда.

Ёзда Бен-Арфа эркин агентга айланади ва ўзига янги жамоа топиши мумкин.

Бу мавсумда Франция чемпионатида 30та ўйинда 16та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lequipe.fr