

Мюнхенликлар 19 ёшли хавбекни кейинчалик 70 миллион фунт эвазига сотиб олиш имконияти билан ижарага олишмоқчи эди, аммо таклиф "аристократлар" томонидан рад қилинган. Бу ҳақда Sky Sports хабар тарқатди.

Аввалроқ "Bild" журналисти Кристиан Фальк музокаралар якуний босқичдалиги, Хадсон-Одои тез орада Бундеслигага кўчиб ўтиши тўғрисида хабар қилганди.
Маълумот учун, англиялик ўйинчи АПЛнинг жорий мавсумида 3 ўйин ўтказиб, 1 та гол урган.



