"Челси" "Барселона"га таклиф жўнатади
07 авг 2022 14:37
Янгиликлар
"Челси" "Барселона"га таклиф жўнатади
Лондон клуби вакиллари "Барселона" билан 25 ёшли футболчининг трансфери борасида суҳбатлашган. Сўнгги бир неча ҳафта давомида "Барселона" билан алоқада бўлиб турган "Челси" барча ишни бир йўла ҳал қилмоқчи.
Бироқ "Челси" фақатгина футболчи розилик бергандагина "Барселона"га таклиф жўнатмоқчи. Чунки улар футболчининг ўзи истамаса, музокараларга куч сарфламоқчи эмас. Рафинья ҳамда Жюль Кунденинг трансфер иши ўхшамагандан кейин "Челси" яна бир зарба қабул қилиб олишни истамаяпти.
Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" таклифига рад жавобини берган Френки эса "Барселона" билан шартномасини охиригача етказиб қўйишни истамоқда. Унинг клуб билан келишуви яна 4 мавсум амал қилади.
Айни дамда Френки учун МЮ ўйиндан чиққан ва "Челси" уни таркибига қўшиб олишни истаётган ягона даъвогар бўлиб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар