"Челси" Азарни қайтаришга тайёр. У Ла Лигада ҳеч нарса қила олмаяпти

Alisher
5 фев 2021, 11:28
Бельгиялик ярим ҳимоячи Эден Азар Мадриднинг "Реал" клубидан кетиши мумкин.

Футболчи "қироллик клуби"да ўзини кўрсата олмаяпти ва унда трансферга қўйиладиган ўйинчилар орасида бўлиш хавфи бор.

30 ёшли ўйинчининг хизматларига унинг собиқ клуби "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Азарнинг соғлигидаги муаммоларга қарамай, "аристократлар" уни "қайта жонлантириш"га тайёрлар. Англия клуби Эденнинг қайтиши учун 40-50 миллион евро тўлашга тайёр.

Бельгиялик футболчи 13 карра ЕЧЛ соҳиблари таркибига 2019 йилнинг ёзида ўтган эди. "Реал" унинг трансфери учун 100 миллион евро тўлаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Defensa Central