
Маълумотларга кўра, меҳмонлар секторидан кўклар ишқибозлари учун 3437та чипта (ҳар бири 60 евродан) ажратилган эди. Бироқ Лондон клуби уларнинг фақат 2300тасини сотишга муваффақ бўлди.
"Атлетико" - "Челси" учрашуви 27 сентябрь куни мадридликларнинг янги стадиони "Ванда Метрополитано"да бўлиб ўтади.
Олдинроқ, "Атлетико" ва "Челси" ҳужумчи Диего Коста трансфери борасида келишувга эришган эди.