"Челси" "Арсенал" футболчисига қизиқиб қолди

Mirjalol Normatov
16 мар 2018, 14:10
"Челси" "Арсенал" футболчиси Аарон Рэмзининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

27 ёшли футболчининг жамоа билан шартномаси бир йилдан кейин якунланади. "Mirror" хабарига кўра, томонлар янги шартнома учун музокаралар ўтказишмаяпти.

ЕЧЛ ва АПЛдаги иштирокдан кейин "аристократ"лар раҳбарияти жамоани бошқатдан қуришни режалаштирмоқда. Шу боисдан уэльслик футболчи "Челси"нинг мақсадига айланиши мумкин.

Рэмзи бу мавсум АПЛда 6 гол уриб, 8 голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mirror