"Челси" "Арсенал" етакчиларидан бирини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
14 окт 2022, 15:04
"Челси" "Арсенал" ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Габриэл Мартинеллига қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, "аристократлар" футболчининг "канонирлар" билан келишуви 2024 йилнинг ёзида якунланишидан фойдаланишлари мумкин. Шу боис, бразилиялик шартномани узайтирмаса, "Челси" уни сотиб олишга уриниб кўради.

21 ёшли Мартинелли жорий мавсум "Арсенал" сафида 12 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football365