"Челси" Абрахамнинг нархини 25 фоизга пасайтирди

24 май 2021, 20:00
Тэмми Абрахам ёзги трансфер ойнасида "Челси"ни тарк этади.

Аввалроқ "аристократлар" форвардни 40 млн фунт эвазига сотиб юборишга тайёрлиги айтилган эди. "Goal.com" хабарига кўра, жамоа раҳбарияти Абрахамнинг нархини 25% га қисқартириб, 30 млн фунтга сотмоқчи.

Абрахамга асосий даъвогар Лондоннинг "Вест Хэм" клуби бўлиб турибди. Шу туфайли ҳужумчи Деклан Райснинг трансферига қўшиб юборилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com