"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи

Aslanov Jasurbek
23 июл 2025
"Челси" Йоррел Хатонинг трансфери устида ишламоқда.

Фабрицио Романо хабарига кўра, 19 ёшли ҳимоячини сотиб олиш Лондон клубининг асосий мақсадига айланди. "Аристократлар" "Аякс" билан музокараларни бошлаб юборган.

Футболчининг ўзи "Челси"га ўтишни хоҳлайди ва шартнома шартларини қабул қилишга тайёр.

Ўтган мавсум Нидерландия чемпионатида Хато 31 ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 6 та голли узатма берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Fabrizio Romano