"Челси" 18 ёшли камерунлик футболчини харид қилмоқчи

8 мар 2020, 03:25
"Бохум" клуби ҳимоячиси Армел Белла-Кочап АПЛ вакили радарларига тушиб қолди.

"The Sun" нашри хабарига кўра, Лондоннинг "Челси" клуби ёзда 18 ёшли камерунлик футболчини трансферини амалга оширмоқчи. Иқтидорли ҳимоячининг эҳтимолий трансфер нархи 7 млн еврони ташкил қилади. Унга, шунингдек, "Манчестер Сити", "Барселона" ва "Реал" ҳам даъвогарлик қилади.

Маълумот учун, Белла-Кочап Германия Бундеслигаси иккинчи дивизионининг жорий мавсумида 8та ўйинда майдонга тушган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: The Sun