Чавес ва Давронов "Насаф" билан Иорданияга бормайди
14 сен 2023 10:52
Янгиликлар
Чавес ва Давронов "Насаф" билан Иорданияга бормайди
"Насаф" жамоаси ОЧЛга тайёргарликни Анталияда давом эттирмоқда.
Муҳим беллашув ва мусобақани ғалаба билан бошлашни мақсад қилган "аждарлар"га шу куни икки нафар футболчи ёрдам бермаслиги аниқ бўлди. Бу ҳақда Рўзиқул Бердиев сайтимизга маълум қилди.
"Андрес Чавес ва Алибек Давронов биз билан бирга бўлмайди. Аргентиналик ҳужумчи жароҳатини тўлиқ тикламади ва Тошкентда қолди. Давронов Осиё ўйинларига боради. Биз Тимур Кападзедан Абдувоҳидни қолдиришни илтимос қилдик. Биз биргина Умид Эргашев билан қолиб, таваккал қилишни истамадик", – деди Рўзиқул Бердиев.
Маълумот учун, "Насаф" 18 сентябрь куни ОЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида Амманда "Ал Файсали"га қарши майдонга чиқади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар