UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Олимпик-MobiUz", "Хоразм" – "Навбаҳор"  2 20:43"Атлетико" Баэнани "Вилярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Осиё Кубоги саралаши. Лаос - Ўзбекистон  0 20:19Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  0 20:00"Динамо" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  6 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  1 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  16 17:49Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Opta жавоб берди  11 17:10Лаутаро билан Чалханоғлу ўртасидаги низо туфайли "Интер"да фавқулодда йиғилиш бўлиб ўтди  2 16:05Марказий Осиё. Қозоғистонда пешқадам очко йўқотди, Қирғиз Республикасида кубок ярим финалчилари маълум, Туркманистонда "Аркадағ" 3 та гол ўтказиб юборди  1 15:28Зейтуллаев, Алибоев, Йўлдошев ва Жиянов — Суперлигада 14-турнинг энг яхшилари  4 14:07Алибоев, Норчаев, Жиянов, Ҳожимирзаев ... Суперлига 14-тур рамзий терма жамоаси  10 13:27Расман: Оливье Жиру "Лилль"га ўтди  0 13:08"Барселона" 2025/26 мавсум учун уй либосини тақдим этди  6 12:40Ла Лига раҳбари Тебас клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: "Бу турнир бошқа ўтказилмаслиги учун қўлимдан келган барча ишни қиламан"  10

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида Янгиликлар

“Чарм тўп-2019”. “Мухомон” Республика босқичида

Юртимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук, жисмонан соғлом ва баркамол руҳда вояга етишлари, иқтидор ва салоҳиятларини тўла намоён этишлари учун кенг шарт-шароит ва имкониятлар яратиб берилаётир.

Айниқса, болалар футболини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани кундалик ҳаётимизда ўз аксини топмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида маҳаллалар ёшлари, хусусан, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика турнири ана шу саъй-ҳаракатлар самараси саналади.

Айни дамда, жойларда ушбу турнирнинг учинчи босқичи ниҳоясига етмоқда. Энг кучли жамоалар сўнгги босқич иштирокчисига айланмоқда. Бунинг баробарида, байрамона тарзда уюштирилаётган учрашувлар футбол ихлосмандларида катта таассуротлар қолдираётир.

Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати стадионида ташкил этилган Хоразм вилояти босқичи ҳам бундан мустасно бўлмади. Унда воҳанинг шаҳар ва туманлари босқичларида ғолиб чиққан 11 та жамоа олимпия тизимида яшил майдонда ўзаро куч синашди. Шундан, омадли иккитаси финалда рўпара келди. Ҳал қилувчи учрашувда Қўшкўпир туманининг Хонобод қишлоғидаги “Дурдона” маҳалласи ва Ҳазорасп туманининг “Мухомон” қишлоғидаги шу номдаги маҳалла ёшлари республика босқичига бериладиган ягона йўлланма эгасини аниқлаб олишди. Бу ўйинда фаолроқ ҳаракат қилган мухомонлик футболчилар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Натижада, “Мухомон” жамоаси август ойининг учинчи ўн кунлигида пойтахтда ўтказиладиган “Чарм тўп” турнирининг якуний босқичи қатнашчилари сафидан жой олди. Қўшкўпир туманининг “Дурдона” маҳалласи жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасини эгаллаган бўлса, фахрли учинчи ўрин Хонқа туманининг “Гулғунча” маҳалласи жамоасига насиб этди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов ғолиб ва совриндор жамоаларни эришган муваффақияти билан қутлаб, “Дурдона” маҳалласининг ёш футболчиларига республика босқичида ҳам омад тилади. Ўз навбатида бу жамоаларга бошқарманинг тегишли даражадаги дипломлари, шунингдек совғалар топширилди.

Кези келганда таъкидлаш жоизки, Хоразм воҳасида “Чарм тўп-2019” турнирининг дастлабки босқичларини юқори савияда ташкил этилишида вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамда вилоят футбол ассоциацияси бош-қош бўлишди.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика