UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50Миллатлар лигаси. Италияда кичик, Англияда йирик ғалаба, Франция эса...  0 02:38Мана бу жиддий йўқотиш: Лаосда Шомуродовсиз ўйнаймиз  3 02:05Аҳмед Фатҳи: "Иккинчи бўлимда хатоларга йўл қўйдик, аммо ўйин сўнгида ғалабани илиб кетдик"  0 01:48Маркес Лопес: "Биринчи бўлимда барча жабҳаларда рақибдан устунроқ эдик"  11 01:44Аморим "Ипсвич"га қарши ўйинда МЮни бошқарадими?  0 00:55"Реал"нинг навбатдаги мураббийи аниқ...ми?  0 00:16Сречко Катанец: "Қандай қилиб сўнгги дақиқада оддий гол ўтказдик, буни билмайман" (тўлиқ)  97 23:54Катанец қўл остидаги иккинчи расмий мағлубият  77 23:35ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Сўнгги сонияда ютқаздик  88 23:30ЖЧ-2026 саралаши. БАА - Қирғиз Республикаси баҳси якунланди  19 23:23ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон 90+12 дақиқада ўтказилган гол эвазига Қатар майдонида мағлубиятга учради  1090 22:59Маттейс де Лигт: "Фақатгина тен Хаг учун МЮга ўтмаганман. Бу жуда катта клуб"  1 22:32Биринчи бўлимдаги фалокат  35 22:08Миллатлар лигаси. Қозоғистон Австрияга мағлуб бўлди ва B дивизиондан тушиб кетди  6 21:33Расман: "Рома"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди, Шомуродов собиқ мураббийи билан ишлайди  3

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси якуний босқичда Янгиликлар

“Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси якуний босқичда

Теглар :  Чарм тўп
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги 1-сон йиғилиш баёни билан мамлакатимиз миқёсида 18 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар ўртасида футбол мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш вазифаси белгилаб берилганди.

Мазкур мусобақани ўтказишдан кўзланган бош мақсад – аввало юртимиз аҳолиси орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ёшлар, айниқса уюшмаган ёшларни ягона мақсад йўлида бирлаштириш, уларга ўз иқтидорини намоён этишлари учун катта майдон яратиб беришдан иборат. Олдинга ўтиб айтиш керак, вазифа ортиғи билан уддаланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, футбол дунёда энг севимли ва оммалашган спорт тури саналади. Бежиз унга “миллионлар ўйини” дея таъриф берилмаган. Юртимизда ҳам чарм тўп ихлосмандлари жуда кўп. Шунинг учун бўлса керак, маҳалла ёшлари ўртасида “Чарм тўп” анъанавий футбол мусобақасини ўтказиш ғояси юртдошларимиз томонидан жуда яхши кутиб олинди.

Асосий ижрочилари сифатида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси белгиланган мазкур мусобақа тўрт босқичда ташкил этилди.


Биринчи босқич – 26-31 июль кунлари маҳаллалар ўртасида ўтказилган бўлса, иккинчи босқич эса 2-10 август оралиғида туман ва шаҳарлар босқичида ташкил этилди. 10-20 августга белгиланган учинчи босқичда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида ғолиблар сараланди. “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг учинчи босқичи жойларда юқори савияда ташкил этилди. Бу борада биринчи бўлиб Тошкент шаҳридан Республика босқичида пойтахт шарафини ҳимоя қиладиган жамоа аниқланган бўлса, улар бошлаган ишни қолганлар ҳам давом эттиришди ва қисқа муддатда барча ҳудудлардан энг кучли жамоалар саралаб олинди. Кези келганда шуни ҳам таъкидлаш жоиз, ўйинлар юксак савияда, кескин ва муросасиз курашлар остида кечди.

Спорт мусобақасида ғолиб томон аниқлангани каби мағлуб ҳам топилади. Бироқ, ҳар доим ҳам мағлубиятга учраган жамоа айбни ўзидан ахтаравермайди, аксинча, ҳакам ёки ташкилотчилар “айбдор”га чиқарилаверади. Аммо, “Чарм тўп” футбол мусобақаларида бундай ҳолатлар деярли кўзга ташланмади. Бу эса мусобақа анча юқори, профессионализмга хос даражада ташкил этилганидан далолат.

25 августдан бошлаб пойтахтимизда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг ҳал қилувчи тўртинчи босқич ўйинларига старт берилади. Унда саралаш босқичининг якунларига кўра Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри кесимида энг зўр, деб топилган 14та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

Мусобақанинг ҳал қилувчи гуруҳ босқич ўйинлари 25-27 август кунлари “Бунёдкор” футбол академиясига қарашли майдонларда ўтказилади. Мухлислар ўз суюклиларини бемалол қўллаб-қувватлашлари учун ўйинларга кириш бепул қилиб белгиланди.



Ниҳоят финал ўйини 28 август куни соат 18:00да “Миллий” стадионда бошланади. Мамлакатимизнинг бош аренасида тўп тепиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Шу маънода “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг финал ўйини иштирокчилари ўзларини профессионал чарм тўп усталаридек ҳис қилишлари учун ажойиб имконият тақдим этилмоқда.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. 28 август оқшомида “Миллий” стадионга келган мухлислар аввало қизиқарли футбол ўйинига гувоҳ бўлишади. Шу билан бирга ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари иштирокидаги концерт дастури уларга унутилмас онларни тақдим этишига шубҳа йўқ.


Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика