Чаловни АПЛга кетиши ҳақиқатга яқин

7 авг 2019, 21:55
"Кристал Пэлас" ЦСКА ҳужумчиси Фёдор Чаловни ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Спорт-Экспресснинг маълумотига кўра, трансфер амалга ошиши ҳақиқатга яқин. 21 ёшли форвард клубни тарк этиш кайфиятида ва имкониятларини Англияда синаб кўришни хоҳламоқда. 

Англияда трансфер ойнаси эртага Тошкент вақти билан 21:00да ёпилади. Аввалроқ, лондонликлар Чалов учун 20 млн фунтдан кўпроқ таклиф қилишади, дея хабар берилганди. 

Ўтган мавсум Фёдор 15 та гол билан РПЛ чемпионатида тўпурар бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: sport-express.ru