"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Odil Junior" - чемпион!
19 авг 2018 16:03
Янгиликлар
"ChaCha Мустақиллик кубоги-2018". "Odil Junior" - чемпион!
Кеча ўтказилган ҳал қилувчи финал учрашувида "Odil Junior" ўз рақиби "Спартак"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этиб, 2007 йилда туғилган футболчилар ўртасида "ChaCha Мустақиллик кубоги-2018" ғолиби бўлди.
Ўйинда "Спартак" футболчилари ҳисобни очишди ва биринчи тайм 1:0 ҳисобида "Спартак" фойдасига ҳал бўлди. Танаффусдан кейин эса "Odil Junior" тарбияланувчилари рақиб дарвозасига тўртта гол уришга эришишди. Шундай қилиб "Odil Junior" ушбу мусобақа ғолибига айланди.
Ўйин якунига етгач, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда кубок ва медаллардан ташқари мусобақа ҳомийлари "ChaCha" ва "Tudor" савдо белгилари ҳам ўз совғаларини болажонларга топширишди.
Бугун кечки пайт мазкур мусобақанинг 2006 йилда туғилган футболчилар учун финал баҳси бўлиб ўтади. Бунда "Odil Junior" футболчилари "Пахтакор" тарбияланувчиларига қарши баҳс олиб боради.







Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар