UZ

Сўнгги янгиликлар

18:50Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Машъал". Таркиблар маълум  0 18:39"Футбол олами". "Динамо"да мавсумдаги илк мағлубият, "Навбаҳор" - ОКМК 3:0 — 13-тур ҳақида батафсил   0 18:30Про лига. "Арал" – "Локомотив" 1:0 (онлайн ҳисоб)  1 18:10Носир Абдусаломов: "Қўқонда 120 дақиқа осон бўлмаганди, "Динамо" билан ўйинга ўзига ҳос куч топа олдик"  1 18:00Лукаку: "Роналду каби 40 ёшгача ўйнашни хоҳлардим"  2 17:10Бэйл "Кардифф"ни сотиб олиб, уни АПЛга олиб чиқмоқчи  2 16:43Энрике Клублар ўртасидаги ЖЧ стадионларидаги майдонлар ҳолатидан нолиди  9 16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  3 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  15 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  9 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  1 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  2 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  4 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. Бугун финал Янгиликлар

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. Бугун финал

Тошкентда давом этаётган "ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018 мусобақасида иштирок этаётган 2007 йилда туғилган футболчилар учун бугун мусобақанинг финал учрашуви бўлиб ўтади.

"ChaCha" савдо белгиси остида бўлиб ўтаётган мусобақанинг финал баҳсида "Odil Junior" "Спартак" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 18:00да бошланади.

Кеча бўлиб ўтган ярим финал учрашувида "Odil Junior" "Бунёдкор"га қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида зафар қучди. "Спартак" эса "Косонсой"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Натижада ҳар иккала ярим финал ўйинида мағлуб бўлган жамоалар бугун 3-ўрин учун учрашувда ўзаро куч синашишди. "Бунёдкор" ва "Косонсой" футболчилари ўртасида кечган баҳсда ёш "қалдирғочлар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Мусобақа регламентига кўра, 3-ўрин учун кечган баҳсдан сўнг тақдирлаш маросими ўтказилди. Бунда ҳар иккала жамоа футболчиларига бир хил медаллар ва кубок топширилди. Тақдирлаш маросимида "Odil Junior" болалар футбол мактаби таклифига биноан Тошкентга ташриф буюрган Италиянинг "Карпи" футбол клуби қошидаги болалар академияси мураббийлари - Якопо Киарамони билан Адриано Чесарини ҳам иштирок этишди.

Айтиб ўтганимиздек, бугун кечки пайт 2007 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги мусобақанинг ҳал қилувчи финал баҳси ўтказилади. Ўйиндан кейин одатга кўра жамоаларни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

"ChaCha Мустақиллик кубоги"-2018. 2007 йилда туғилганлар

1/2 финал. 17 август
"Спартак"-"Косонсой" 1:0
"Odil Junior" -"Бунёдкор" 2:1

3-ўрин учун баҳс. 18 август
"Бунёдкор" - "Косонсой" 2:1

Финал. 18 август
"Odil Junior" - "Спартак"

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика