UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Қизилқум" — "Сўғдиёна" 0:0 (матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. ОКМК – "Шўртан" 0:0 (матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Бунёдкор" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  4 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  11 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  6 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  2 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  12 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  7 16:00Эшитдик-да! "Пахтакор"га қарши ўйиндан сўнг Илёс Зейтуллаев истеъфога чиқарилиши мумкин. Раҳбарият ҳам ўзгаради  13 15:46Турнир тубидагилар тўқнашуви: “Сўғдиёна” Навоийда тарих ёзадими?   0 15:12"Манчестер Юнайтед" Бундеслиганинг 100 млн евролик футболчисига қизиқмоқда  2

“Цементчи” Билдирсойда Янгиликлар

“Цементчи” Билдирсойда

Теглар :  Цементчи
Биринчи давра ўйинларидан сўнг таътилга чиққан ва бошқа жамоалар орасида иккинчи даврага таёргарликни анча эртароқ бошлаган “Цементчи” ўз қароргоҳидаги назорат кўригининг биринчи босқичини якунлади.

Ушбу босқичда мураббийлар янги футболчиларни назоратдан ўтказиб жамоанинг бўш чизиқларига муносиб номзодларни танлаб олдилар. Таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни кўрикдан ўтказиш асносида жамоа бир қатор  назорат ўйинларида майдонга тушдилар. 17 июль куни Қувасойда “Нефтчи” жамоаси ёшларига 0-1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, 20 июль куни Қўқонда “Қўқон 1912” жамоаси ёшларини 2-1, 23 июль куни Қувасойда иккинчи лига вакили “Истиқлол” жамоасини 2-1, 27 июль куни Қувасойда “Андижон” жамоаси ёшларини 3-2 ҳисобида мағлубиятга учратдилар.

"Цементчи" шанба куни ўз қароргоҳидаги сўнгги машғулотларни ўтказди. Якшанба куни жамоа аъзолари Тошкент сафарига йўлга отланадилар. Эрталаб футболчилар тиббий кўрикдан ўтдилар. Тушдан сўнг жамоа таёргарликнинг иккинчи босқичини давом эттириш учун Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги Билдирсой тоғли ҳудудига жунаб кетдилар. Таёргарликнинг ушбу босқичида ҳам бир қатор назорат ўйинларини ўтказиш режага киритилган.

Зухриддин Абдуллажонов.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика