

“Ливерпул”нинг менга қизиқаётганлиги ҳақида гап сўзлар бўлганидан хабарим бор. Аммо мен ўша вақтда бу жамоага ўтиш вақти ҳали етиб келмаган деб ҳисобладим. Мен бир нечта учрашувларда асосий таркибда майдонга тушиб, кейин захирага ўтириб қолишим мумкин эди. Билишимча, “Ливерпул” вақтинча ҳужум чизиғини кучайтириш учун футболчи излаганди.
Мен футболчи сифатида ўсиб, катта клубларда тўп тепишни истайман. Шу сабаб вақти соати келганида Европанинг топ жамоасида муносиб тўп тепишимга ишонаман”, дейди Азмун.



