

Шу муносабат билан сайтимизнинг эртанги куни мазкур тадбирга бағишланади. Нодирхўжа Юлдашев, Камолиддин Алимов, Толибжон Қосимов ва оператор Зоир Турсунбоев қайноқ нуқтадан туриб ижод қилсалар, Тошкентда Нарзулла Сайдуллаев ва Жасур Асланов "Навбаҳор"нинг олий лигадаги фаолияти давомида эришган қизиқарли рақамлар билан таништирадилар.
Шунингдек, эртага соат 18:00да "Навбаҳор" жамоасига бағишланган БМЛ ҳам бўлиб ўтади.
Кун давомида "Навбаҳор" сафида чемпионликни қўлга киритган футболчилар ҳақида бирма - бир маълумотлар бериб борилади. Демак, эртага "Навбаҳор"га бефарқ бўлмаган мухлисларни "CA"га таклиф этиб қоламиз.
Ундан ташқари, "CA" нинг сўнгги 10 йиллик фото архивидаги энг сара суратлар билан тарихни ёдга оламиз.



