UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  4 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  0 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  3 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  17 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун матбуот анжумани ўтказилди Янгиликлар

«CAFA Women’s Championship 2018»: Бугун матбуот анжумани ўтказилди

Тошкентдаги миллий стадионида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси томонидан эртага старт оладиган «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақасида иштирок этувчи жамоалар мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

23 ноябрь куни старт оладиган турнирда Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон ҳамда Қирғизистон миллий аёллар терма жамоалари иштирок этишади.Матбуот анжуманида Афғонистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Али Жавад Атайи, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Баҳром Норсафаров, Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи Сулаймон Бобокалонов ҳамда Қирғизистон мураббийи Гульбара Уматалиева иштирок этишди.




Али Жавад Атейи (Афғонистон): “Мусобақага таклиф қилишгани учун рахмат. Мусобақага барча жамоалар оптимистик кайфият билан ташриф буюришган. Жамоамиз ёш, аммо, шунга қарамай энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”.



Сулаймон Бобокалонов (Тожикистон): “Аввалроқ Токио олимпиадаси учун саралаш баҳсларида иштирок этдик. Мусобақа олдидан бир неча футболчиларимизда жароҳатлар бор. Бунгача жуда кўп турнирларда иштирок этдик ва ўйлайманки, CAFA мусобақаси ҳам бизга анча фойда бўлади”.



Гулбара Уматалиева (Қирғизистон): “Таклифингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Ҳозирда кўпчилик аёллар оилавий сабаблар туфайли футболдаги фаолиятини якунлаётгани учун, миллий терма жамоалар бундан азият чекаяпти. Шунинг учун ҳам, терма жамоаларда асосан ёш футболчилар ўйнаяпти. Бу мусобақалар эса, миллий терма жамоаларни кучайтириш учун ёрдам бериши мумкин. Асосий таркибдаги футболчилар асосан ёш футболчилар. Бундай мусобақалар эса катта тажриба олиб келиши мумкин. Ён қўшниларимиз билан бундай мусобақаларда кўпроқ иштирок этишни ва тажриба орттириш тарафдориман”.



Баҳром Норсафаров (Ўзбекистон): “Ўзбекистонга хуш келибсиз. Асосий мақсадимиз – миллий терма жамоага ёшларни саралаш. Мусобақага бир қанча ёш футболчиларни ҳам таклиф этганмиз ва бу улар учун Осиё чемпионати саралаши учун тайёрарлик вазифасини бажариши лозим. Чемпионат учрашувлари энди якунланди ва футболчилар бироз чарчашган. Аммо, шунга қарамай, ушбу мусобақада яхши иштирок этишни мақсад қилганмиз”.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика