

Унда муддатидан аввал чемпионлик масаласини ҳал қилган Ўзбекистон аёллар олимпия терма жамоаси бугун охирги ўйинини Тожикистонга қарши ўтказди. Қизиқарли тарзда кечган баҳсда футболчи қизларимиз рақибалари дарвозасига жавобсиз 3 та гол киритишга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа мусобақадаги барча учрашувларни ўз фойдасига ҳал этган терма жамоамиз чемпион номига сазовор бўлди.
28 ноябрь (пайшанба)
Тожикистон – Ўзбекистон 0:3
Голлар: Дилдора Нозимова (2), Умида Зоирова (8), Нилуфар Қудратова (32).










