UZ

Сўнгги янгиликлар

10:10CAFA. Бугун Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Эрон билан ўйнайди  0 09:40Аброр Пирриев Ўзбекистон футзал федерацияси тиббиёт департаменти директори этиб тайинланди  0 09:10Расман: "Арал" "Қўқон-1912" футболчиси билан шартнома имзолади  0 08:35"Хоразм" икки нафар легионерни ўз сафига қўшиб олиши мумкин  1 08:10Ангренга катта футбол қайтади  4 07:40"Ал Батеҳ" сафарда "Ал Аин"га мағлуб бўлди. Азиз Ғаниев 85 дақиқа ўйнади  2 03:00Ла Лига. "Реал" ва "Атлетико" ўртасида қизиқарли кечган Мадрид дербиси якунланди  154 02:59Англия кубоги. "Брайтон" иродали тарзда "Челси"ни мағлуб этиб, лондонликларни мусобақадан чиқариб юборди  8 00:48БАА Про лигаси. "Ал Ваҳда" ўз уйида "Хорфаккан"га 3та гол урди, Эркинов захирадан майдонга тушди  2 00:30Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ўз уйида "Бешиктош"га мағлуб бўлди, голлардан бири Турғунбоев сабаб белгиланган пенальтидан урилди  2 00:05"Манчестер Сити" 1/16 финал босқичидаги энг чиройли голни ўтказди, Ҳусанов эса дебют голини урди  20 23:59А Серия. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Милан" иккита гол урди  4 23:43Хаби Алонсо Бундеслига рекордини такрорлади  0 23:14Туркия. "Сивасспор" Сульшер жамоасига мағлуб бўлди, Турғунбоев 53 дақиқа ўйнади  1 22:46Антони яна энг зўри  4

"CAFA U-16 Championship". Ўзбекистон Қирғизистонга 5та гол урди Янгиликлар

"CAFA U-16 Championship". Ўзбекистон Қирғизистонга 5та гол урди

Теглар :  Ўзбекистон
"CAFA U-16 Championship" мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистон U-16 - Қирғизистон U-16 учрашуви бўлиб ўтди.

ЯНГИЛАШ

Учрашувнинг 5-дақиқасида ҳисоб очилди. Жасурбек Жалолиддинов бурчак зарбасидан тўп узатишидан кейин Хуршид Убайдуллаев ўнг оёғида тўпга зарба берди ва дарвоза ишғол қилинди, 1:0.

41-дақиқада яна бурчак зарбаси иш берди. Жасурбек Жалолиддиновнинг ерлатиб оширган пасидан кейин Мироншоҳ Сатторов дарвозани ишғол қилди, 2:0.

43-дақиқада Руслан Розиев рақиб жарима майдончаси ичига ёриб кирди ва зарба берди. Дарвозабон аввалига сейв ижро қилганди. Аммо қайтган тўпни Игорь Чикризов қийиниликсиз дарвозага жойлаб қўйди, 3:0.

Иккинчи бўлимнинг 7-дақиқаси юртдошларимиз учун омадли бошланди. Темур Мамасиддиқов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва уни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол қилди, 4:0.

Бугунги учрашувни бевосита томоша қилиш учун стадионга 748 томошабин боргани маълум қилинди.

80-дақиқада ҳисоб янада йириклашди. Бурчакдан узатилган тўп қирғизистонликнинг бошига тегди. Тўпга чиқишда посбон хатога йўл қўйди. Жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан Муҳаммадюсуф Насиров унумли фойдаланди. Унинг тепган тўпи бир неча ҳимоячининг ёнидан ўтиб, дарвозага кириб кетди, 5:0.

Учрашув йирик 5:0 ҳисоби билан якунланди.

17:00 - Ўзбекистон U-16 - Қирғизистон U-16 5:0. 748 томошабин
Ҳакамлар: 
Саййоджон Зайниддинов, Вафо Караев, Ҳасан Каримов (учаласи Тожикистон), Медер Таичиев (Қирғизистон)
Назоратчи: Кадирбек Чиннибеков (Қирғизистон)
Комиссар: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Голлар: Хуршид Убайдуллаев (5, 1:0), Мироншоҳ Сатторов (41, 2:0), Игорь Чикризов (43, 3:0), Темур Мамасиддиқов (53, 4:0), Муҳаммадюсуф Насиров (80, 5:0).

Ўзбекистон U-16: 12.Мўминмирзо Қодиров, 4.Сардор Абдурашидхўжаев, 5.Хуршид Убайдуллаев (14.Даниёр Сабиров, 22), 6.Диёрбек Раҳимқулов, 7.Темур Мамасидиқов, 8.Мироншоҳ Сатторов, 9.Игорь Чикризов (18.Хушназар Хушназаров, 84) 10.Жасурбек Жалолиддинов, 11.Руслан Розиев (17.Ҳусаин Норчаев, 69), 15.Муҳаммадюсуф Насиров, 20.Азизбек Ҳафизов.
Захира: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Алибек Давронов, 3.Фозилжон Пиримқулов, 16.Фарруҳбек Муҳторов.

Қирғизистон U-16: 1.Шумкарбек Топчубаев, 2.Йрйскелди Сагйнкулов, 4.Илья Русаков, 7.Адилет Канйбеков, 8.Бекзат Кенжебеков, 10.Баиастан Талантбеков, 11.Ербол Култаев, 12.Александр Рослов (23.Иса Мирланбек Уулу 56), 15.Бекназар Дастанжан Уулу, 18.Кубатбек Эркинбек Уулу (20.Атаи Жолдошбеков, 86), 22.Сергей Шиовский (6.Жусуп Жйргалбеков, 10).
Захира: 13.Медер Усон Уулу, 3.Темирлан Жакйпов, 5.Рустам Сатйлгаов.

Огоҳлантириш: Муҳаммадюсуф Насиров (72).

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика