UZ

Сўнгги янгиликлар

08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  0 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  1 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  7 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5

"CA" Суперлигани кенг қамровда ёритишда давом этади Янгиликлар

"CA" Суперлигани кенг қамровда ёритишда давом этади

Суперлиганинг дастлабки икки тури ортда қолганидан хабарингиз бор.

Бўлиб ўтган ўйинлар орасида қизиқ кечган беллашувлар ҳам, зерикарли баҳслар ҳам кўзга ташланди. Стадионга боришга вақти ёки имкони бўлмаётганларга ўйинларнинг "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилаётгани ҳам айни муддао бўляпти.

Шу қаторда сайтимиз ижодкорлари Сурперлигани имкон қадар яхши ёритиб боришга ҳаракат қилмоқда. Эсингизда бўлса, мавсум бошланмасидан олдин "СА" Суперлигани янгича форматда ёритади мавзусида мақола чоп этгандик. Унга кўра, ҳар бир турни кенг ва қизиқарли ёритиш мақсадида турли номинациялар бўйича турнинг энг яхшиларини бериб боряпмиз.

Хусусан, турнинг энг яхши футболчиси, энг чиройли гол муаллифи, тур мураббийи, тур ўйини, тур матбуот хизмати, тур ҳаками, тур иқтибоси, энг яхши дарвозабон, тур мухлислари, тур фотоси, энг қизиқарли баҳс, турнинг энг зерикарли ўйини ва ҳоказо. Бундан ташқари, ҳар бир ўйиндан сўнг футболчилар ҳаракатини 10 баллик тизимда баҳолаб бораётганимиздан хабарингиз бор.

Қолаверса, тур ўйинлари якунига етгач, "СА" талқинига кўра рамзий терма жамоани ҳам эълон қиляпмиз. Албатта, бу бизнинг версия ва бунга кимдир қўшилиши, кимдир қўшилмаслиги мумкин. Чунки футболни ҳар ким турлича кўради. Шуни айтмоқчимизки, биз бундан кейин ҳам Суперлигани, қолаверса 25 мартдан бошланадиган Про-лигани мухлисларга ёқадиган тарзда ёритиб боришга ҳаракат қиламиз.  

Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг. Негаки биз фақат Сизлар учун ишлаймиз.


Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика