UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  0 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  1 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  1 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3 17:42"Матч ТВ" графика оператори ишсиз қолди. Нега?  7 17:07Суперлига. "Бунёдкор" "Олимпик"ни мағлуб этди ва хавфли зонадан узоқлашди  1 16:10МЮдагилар ёзда 42,5 млн. еврога сотиб олинган футболчига шубҳа билан қарашмоқда  0 15:43ЦСКА - "Ростов". Таркиблар эълон қилинди  7 14:48Гвардиола: "Манчестер Сити"га дунёнинг энг яхши футболчиси етишмаяпти"  18

"CA" меҳмони Акбар Тўраев! Бозордан, майдонгача... Янгиликлар

"CA" меҳмони Акбар Тўраев! Бозордан, майдонгача...

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Акбар Тўраев "CA" меҳмони бўлди.
Колумбия - Кот-д'Ивуар (2:1) учрашувини биз билан кўрган дарвозабон, танаффус пайтида мухлислардан келган саволларга жавоб қайтарди.

MTJ:
– Акбар, Cизни мен жуда яхши биламан, Сиз жуда камтар ва сабрли боласиз. Ҳеч қачон асабийлашганингзни кўрмаганман. Гол ўтказганингизда айбни ҳимоячилардан изламайсиз!? Бу даражадаги босиқликни устозларингиздан ўрганганмисиз?
– Билмасам, менимча босиқлик ойимдан ўтган бўлса керак. Гол ўтказишга келсак, қаердадир хато қилганманки, ҳимоячилар мени тушунишмаган, шунинг учун айб ўзимда. Бу борада устозим Абдусаттор ака ҳам айтадилар. Лекин жа унақа "спокойни" эмасман, ўйин чиқмаса бақириб ташлайман. Лекин мухлисларга тўла стадионларда ўйнаш мазза.





Абрσр СลγγσÐ φลŋ φσрυო:
– Тасаввур қилинг ЖЧда илк ўйинда асосий таркибдасиз. Мадҳия янгради. Акбар Тўраевни қалбида қандай ҳислар ўтарди?
– Йиғласам керак, бугунги ўйиндаги африкаликка ўхшаб. Буни бир сўз билан айтиб бера олмайман, бундай пайтлар, ватан учун ғурурланиб кетасиз. Вьетнамда Сурия билан ўйинда асосий таркибда турган эдим, ўшанда бақириб мадҳияни айтганман. Ўйинга кетаётганимда, ойим, балки дарвозада сен турарсан шу ўйинда деб дуо қилган эдилар.

Goldstar:
– Сизга иккита саволим бор, Лушан келганидан кейин "Бунёдкор"ни ўйини кучайди. Гап мураббийдами ёки ўйинчиларда? Сиз мавсум бошида асосий дарвазобан эдингиз, Волков келганидан кейин 2та ўйинга тушиб, кейин умуман йўқолиб қолдингиз. Лушан келиб яна асосий таркибдан жой олдингиз?
- Кўринмай кетганим сабаби, "Навбаҳор" билан ўйинда Шаҳбоз Эркинов билан тўқнашиб кетиб елкамдан жароҳат олган эдим. Шу боисдан баъзи ўйинларда укол билан ўйнадим. Лушан ҳақида, фақат тактика ўзгарганини айтишим мумин. Тактикамиз 4-3-3 кўриниш оляпти.

Ulugbek_Abdullayev:
Ўзингиз орзуингиздаги терма жамоани тузиб берсангиз, ўзбекистонлик футболчилар орасидан.
– Павел Бугало, у Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси бўлган ягона посбон. Чап қанотга Саҳоб Жўраев, техникаси кучли.  Ўртага Бахтиёр ва Хауйрулла акаларни (Ашурматов ва Каримов). Ўнгга Шораҳмедов. Ярим ҳимояга, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Миржалол Қосимов. Қанотларга Жасур Ҳасанов ва Виктор Карпенкони қўяман. Ҳужумимда биргина Максим Шацких. Тактикам, 4-5-1.

Soxa:
– Футболга кириб келишингизга ким сабабчи булган ва нима учун айнан футболни танлагансиз?
- Туғилишим билан футбол қонимда бор эди. Дадам футболчи бўлганлар, “Пахтакор”ни ўринбосарларида ўйнаганлар. 1952 йил таваллуд топганлар, 70 йилларда тўп тепганлар. Бир маротаба Блохин тўп тепаётган Собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига чақирилганлар. Виктор Жалилов, Владимир Фёдоров, Михаил Ан каби футболчилар билан бир синфда ўқиганлар. Афсуски тиззаларидан оғир жароҳат олганлар. Аслида ота-онам маслаҳатлашиб мени теннисга беришган, унда 6 ёш эдим. Бир, бир ярим йил машғулот ўтказганимдан кейин, йиғлаб футболга ўтиб кетганман. Чунки теннис ҳам "Пахтакор" Марказий стадионида эди, уйга қайтаётганимда "Пахтакор" футболчилари машғулот ўтказар эдилар.
   
Мухиддин Холиков 5.
–  Ўйин вақтида негадир жиддий қиёфага кирасиз. Аниқроғи ўйин вақтида чехрангиз нега ўта тунд ҳолатда бўлади?
– Энди кулиб юрмайманку (кулади), ҳар бир ўйиннинг салобати бор. Балки юз қиёфам шундайдир?!

Sober Brilliant:
– Дунё футболидаги қайси ҳимоячилар билан бир термада ўйнашни орзу қилган бўлардингиз?
- Мальдини, Яп Стам, Майкон ва Роберто Карлос. У сиз ҳимоя бўлмаса керак, ҳаттоки уйимда катта плакати бўлар эди.

"ДАВР" ФК-25:
– Акбар сиз ушбу ва бошқа футбол сайтларини кузата туриб ўқувчиларнинг футболчилар ва футболимиз хақида ёзаётган фикрларини қандай қабул қиласиз?
– Баъзи фикрлар кулгули бўлади ва кулиб қўямиз, айримларникини жиддий. Агар ўзимга ёзилганлари бўлса, тўғри қабул қиламан, агарда тўғри танқид бўлса. Ҳозирча ундай бўлмади (кулади).

Alisher.Yu № 77:
– Акбар Тўраев аслида бошқа ишда ишлар экан ва бу футболчилик даврингиз фақат тушингизда бўлиб уйғониб кетсангиз нима қиласиз?
– Инсон ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Чунки мени 16-17 ёшимда “Пахтакор” билан сал муаммоим бўлган эди. Яъни ўтиш даврида жамоасиз қолганман. Ҳеч бир жамоада тўп тепа олмай қолдим. Заводда ишладим, Зангиота туманида баклажка ишлаб чиқарадиган заводда сувоқчилик ҳам қилганман, эркак киши ҳамма нарсага таёр бўлиши керак. Отчопар бозорида диск сотганман. Заводда қоровулчилик ҳам қилдим. Сабаби оиламизда молиявий имконият зўр эмас эди. Меҳнатдан қочмаганман, қочиш ҳам керак эмас, шунингдек ишинг ҳалол бўлса, қилаётган меҳнатингдан уялиш ҳам керак эмас.





FCNavbahor.LB:
– Биламизки, футболчи мақсадсиз ҳеч нимага эриша олмайди. Сиз олдингизга қандай мақсадлар қўйгансиз? Яна бир савол, нима учун дарвозабон бўлгансиз, айтмоқчиманки дарвозабон бўлишга қизиқармидингиз ёки сизга мураббийингиз дарвозабон бўлишни тавсия этганми?
– Аслида ҳар бир посбоннинг биринчи мақсади асосий таркибга кириш, энг катта мақсадим эса Англияда ўйнаш. Ўзим “Ливерпул”нинг ашаддий мухлисиман. Бу жамоада ўйнашни орзу қиламан. 7 ёшимда Бахтиёр Нуралиев қўл остида шуғулланганман. Дастлаб, 1988 йилда туғилган футболчилар сафида қанот ҳимоясида ўйнадим. Сўнгра марказда, ярим ҳимояда ва ҳужумда ҳам ўйнаганман. Асосий дарвозабонимиз Россияга кетиб қолгани учун мураббий мени дарвозага қўйганди. Ўша ўйинда ўзимни кўрсатганим учун дарвозани қўриқлашда давом этганман. Ҳаттоки бир вазиятда пенальти қайтарганман.

Кейин саволларни Хайрулла Холиқов берди:
– Элдор Суюнов сизга рақобатчими?
– Дўст! У билан жуда яхши муносабатдаман, рақобат эса ҳамма ерда бор, бизнинг ўртамизда у соғлом кўринишда.

– Олий лигада 7та ўйинда майдонга тушдингиз, рақиб сафида ҳақиқатдан ҳам сизга муаммо туғдирган футболчи бўлдими?
– Аниқ бир футболчини кўрсата олмайман, яқинда Лушан бир гапни айтди, сен 20та ўйинчига қарши футболчига ўйнайсан, шундай бўлиши мумкин, ўзингни жамоангдан кимдир гол уриб қўйиши мумкин.

– Ўз хатоингиз билан гол ўтказиб юборсангиз, қанчалик тез ўнгланасиз?
– Шундай вазиятда олдинда турган футболчилар келиб қўллаб-қувватлаб кетса, яна тетиклашасиз. Бу йил “Олмалиқ” билан ўйиндаги гол аламли бўлди, пенальтини қайтарган бўлсамда, қайта берилган зарбадан кейин тўпни ўтказиб юбордим.





Энг яхши савол Хайрулла Холиқовники бўлди... Ҳазил... "Абрσр СลγγσÐ φลŋ φσрυო" истаган пайти келиб "FIFA.uz" футболкасини олиб кетиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика