

"Бёрнли" футболчилари 66-дақиқада ҳисобни очишди ва шундан сўнг майдонга мухлис тушиб кетди, "Вест Хэм" футболчиси Марк Нобл эса ишқибозни ҳамманинг кўз ўнгида калтаклади.
Буни кўрган мухлислар оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришди, "болғали жангчилар" ишқибозлари майдонга тушиб, клуб раҳбарлари ўтирадиган жойга йўл олишди ва истеъфо талаб қилишди.

"Бёрнли" футболчилари эса болалар тиқилинчда қолиб кетмасликлари учун уларни захира ўриндиғига ўтирғизишди.

"Вест Хэм" - "Бёрнли" учрашуви 0:3 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.



