UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  232 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:3 (матнли трансляция)  27 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  8 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Буюклик оддийликдан бошланади! Янгиликлар

Буюклик оддийликдан бошланади!

Сарлавҳада ўқиганингиз фикр Лев Толстой қаламига мансуб бўлиб, бугун ҳам актуал бўлиб турибди.

Бир неча дақиқа аввал футзал бўйича жаҳон чемпионатининг нимчорак финал босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Бу футзалимиз тарихида илк бор рўй берган катта воқелик, улкан ғалаба. Шубҳасиз, бу ютуқ барчамизники. Лекин юқорида тилга олинган 2 сифатга (буюклик билан оддийлик) ҳеч биримиз даъво қила олмаймиз. Бугун майдонда ўйнаган йигитлардан бўлак.

Гап ғалаба ёки кўрсатилган натижада эмас. Мундиалда гуруҳдан чиқишни уддалаган йигитларга нисбатан муносабатда. Терма жамоамиз жаҳон чемпионати олдидан Испания ва Португалияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Қисқа қилиб айтганда, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Тошкентни 13-дан 14 августга ўтар кечаси тарк этганди.

Ниҳоят, ўша тунни эсга олиш учун қулай фурсат топдик. Мундиалга кетаётган йигитларни кузатиб қўйиш маросими "космос" даражада ташкил қилинган эди. На фан-клуб, на ЎФА раҳбариятидан кимдир аэропортга чиқди. ОАВ вакилларидан фақат Championat.asia фотографи Жаҳонгир Файзуллаев иккимиз бор эдик ( биз тайёрлаган эксклюзив лавҳа қуйида ↓↓↓).

Ўшанда футзалчилар билан биринчи марта жонли мулоқотда бўлдим. Режа бўйича терма жамоа аъзолари меҳмонхонадан аэропортга ЎФАнинг махсус автобусида Championat.asia'нинг 2 ходими эса таксида етиб олиши керак эди. Лекин бироз аввал Мисрни енгган йигитлар бизни ҳам автобусга таклиф қилиб, жой бўшатиб беришди. Хурсанд бўлдик, иш жараёни йўлда ҳам давом этди. Эътиборли жиҳати, ёш футзалчиларнинг ҳеч бири интервью беришни хоҳламади. Кимга мурожаат қилсак, тажрибали Дилшод Раҳматов ёки Рустам Умаровни кўрсатарди.

Ўша куни амин бўлдимки, нафақат мундиалга 1-бор кетаётган ёшлар, балки Раҳматов ва Умаров ҳам оддий инсонлар экан. Ўша автобусда ҳеч ким "юлдуз" эмасди. Барчаси самимий, содда йигитлар. Шу туфайли бугунги ғалабадан кейин Толстойдан иқтибос келтиришга қарор қилдим. Чунки ўша куни гуруҳдан чиқишга ваъда берган жамоа футзалимиз тарихида янги саҳифа очишни уддалади!

...аэропортдан қайтар эканмиз, терма жамоа аъзоларидаги самимият ва уларнинг ўз даражасида қадрланмаслиги ҳақида суҳбатлашган бўлдик. Тўғриси, жуда хунук ҳолат эди. Кимларгадир халқаро мусобақалардаги иштироки учун катта мукофотлар берилган пайтда мундиалда мадҳиямиз янграшини таъминлаган йигитларга тантанали кузатиш маросими ҳам йўқ...

Аслида футзалимиз футбол ёки спортнинг бошқа турларидан бир қадам олдиндалигини исботлашдан ҳеч чарчамаган. Умид қиламизки, унга эътибор ҳам қачондир энг камида футбол даражасига чиқади. Ҳеч бўлмаса, қаҳрамонларни кутиб олиш маросимида фақат мен ва укам (Ж. Файзуллаев) эмас, раҳбарлар ва мухлислар ҳам бўлишади...

Фахриддин Рўзиев

Муаллиф :
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика