"Бухоро"нинг ғалабасиз ўйинлари 10тага етди

Xayrulla Xoliqov
29 окт 2020, 17:18
Жамшид Саидов қўл остидаги жамоа осон бўлмаган даврни бошдан ўтказяпти.

Бугун "Бухоро" мезбон сифатида "Сўғдиёна"ни қабул қилиб, йирик 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Қаторасига учта дуранг сўнг бухороликлар яна мағлубиятни қабул қилиб олишди. 

Яна бир факт шуки, "Бухоро"нинг ғалабасиз серияси 10тага етди. Жамоа ўзининг ягона уч очкосини 11-турда "Сурхон" билан беллашувда қўлга киритганди. Шундан бери Саидов шогирдлари 10та учрашувда майдонга тушиб, 5 дуранг ва 5 мағлубият қайд этишди. 

"Бухоро" кейинги турни "Бунёдкор"га қарши ўтказади. 

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›