

Легионер Владимир Баенко ва "Бунёдкор" вакили Эргаш Исмоилов "Бухоро" сафига келиб қўшилишди. Тажрибали ҳимоячи Владимир Баенко ўтган мавсум Латвиянинг "Рига" жамоасида 23 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлган.
Шунингдек яна бир черногориялик легионер, ярим ҳимоячи Иван Фатич ва ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов "Бухоро" таркибини тўлдиришди.
Иван Фатич ўз фаолиятини Италияниг "Интер" жамоасида бошлаган ва бир қатор Италия клубларда давом эттирган. Охирги мавсумларини Македонияниг "Шкупи" ва Грузиянинг "Самтредиа" жамоаларида ўтказган.
Жаҳонгир Абдумўминов эса ўтган мавсумни "Сўғдиёна" жамоасида бошлаб, Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоасида якунлаган.



