"Бухоро" йиғинига туркманистонлик дарвозабон қўшилди
23 янв 2021 19:50
Янгиликлар
"Бугун жамоамиз аъзолари Фарғона шаҳрига етиб келишди. Меҳмонхонага жойлашгач жамоа эртага бўлиб ўтадиган учрашув олдидан машғулотлар олиб борди.
Бугун жамоамиз сафига туркманистонлик дарвозабон Рахат Жапаров келиб қўшилди. Жапаров 1996 йил 22 январь куни Туркманистоннинг Мари шаҳрида таваллуд топган бўлиб 2019 йилдан бери Туркманистон терма жамоаси дарвозабони ҳисобланади. Ўтган мавсум Қирғизистоннинг "Абдиш Ата" клубида тўп тепган.
Рахат Жапаров бугун жамоамиз билан илк машғулотларини олиб борди", деб ёзилади клуб хабарида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар