UZ

Сўнгги янгиликлар

09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  0 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  1 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  2 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  8 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1

"Бухоро": Янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди Янгиликлар

"Бухоро": Янги футболчиларни таништириш маросими ўтказилди

Теглар :  Бухоро
Бухоро шаҳридаги “Вилоят мусиқа ва драма театри”да “Бухоро” жамоаси янги мавсумдан олдин анъанавий тарзда янги футболчилар тақдимотини ўтказди.

Ушбу тадбирда Бухоро вилояти ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов, “Бухоро” жамоаси бош директори Алишер Ҳикматович Рустамов, Бухоро вилоят ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи Жамшид Умарович Рашидов, “Бухоро” жамоаси маслаҳатчи мураббийи Тачмурад Шамакович Агамурадов, “Бухоро” жамоаси бош мураббийи Жамшид Жалолович Саидов ва “Бухоро” жамоаси футболчилари иштирок этишди.

Бухоро вилояти ҳокими Мухиддин Турдиевич Эсанов сўзга чиқар эканлар, қуйидаги фикрларни билдириб ўтдилар:

“Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлар. Барчангизни кириб келаётган янги футбол мавсуми билан чин қалбимдан табриклайман. Бухоро футболи ўзбек футболида ўз ўрнига эга эканлигини ҳамма яхши билади. Муҳтарам юртбошимизнинг ташаббуслари билан бугунги кунга келиб барча спорт турларига жуда катта эътибор берилмоқда, хусусан футболга ҳам. Бу йилдан эътиборан Бухоро футболини, “Бухоро” жамоасини ўзлигига қайтаришни мақсад қилиб қўйдик. Бу ишни болалар футболидан бошлаймиз. Келаси йил наврўз байрамигача Бухоро шаҳрида замонавий шарт-шароитларга эга бўлган футбол академиясини очамиз. Бухорода исдеъдодлар талайгина, энди улар Бухоро футбол академиясида малакали мураббийлар қўл остида футбол сирларини ўрганишлари учун имконият пайдо бўлади.

Ўтган мавсум “Бухоро” учун жуда оғир йил бўлди, лекин бизни тўғри тушунган, жамоага садоқатлигини барчага кўз-кўз қилган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Мухлислар  жамоани оғир дамларида ёлғизлатиб қўйишмадилар ва ҳақли равишда мана бир неча йилдир-ки, стадионга ташриф буюриш бўйича яққол етакчиликни қўлга олишмоқда.

Бундай ажойиб мухлислари бор жамоа, мухлислари ҳурмати юқори ўринларда бўлиши шарт! Шу муносабат билан янги кириб келаётган мавсумда “Бухоро” жамоаси олдига юқори мақсадларни қўйдик. Худо хоҳласи бу йил совриндорлар қаторидан ўрин олишни режалаштирганмиз ва шу билан бирга ОЧЛ га йўлланмани қўлга киритишга астойидил бел боғладик. Бу ишни амалга ошириш учун эса имкониятимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етади.

Мухлисларимизга битта илтимосим ва талабим бор, мухлислик маданиятини оширайлик. Мухлислик маданиятини санъат даражасига кўтарайлик! Футбол қандай ривожланиб борса, мухлислик маданияти ҳам шунга мос тарзда ривожланиши шарт. 5 март куни бошланадиган чемпионатимизда 20 мингли тўлиб тошган стадионимизда кўришгунча соғ бўлинглар!

Шундан сўнг сўз “Вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси” бошлиғи Жамшид Умарович Рашидовга берилди:  

“Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Барчангизни кириб келаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Дарҳақиқат, сўнгги йиллар давомида жамоамизнинг натижалари ҳавас қиларли даражада бўлмади. Лекин бу йилги мавсумдан ниятларимиз катта. Мухиддин Турдиевичнинг Бухоро футболини янги босқичга чиқишини кўзлаб қилаётган ишлари албатта ўз мевасини беришига ишонамиз. Бугунги кунга келиб “Бухоро” жамоасида мамлакатимизнинг энг иқтидорли, тажрибали футболчилари жамланишган. Бу футболчилар мухлисларимизни стадиондан ажойиб кайфиятда уйларига қайтишлари учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишларига ишонамиз”-дея ўз фикрларини якунлади Жамшид Умарович.

Шундан сўнг янги футболчиларга тантанали тарзда исмлари тушурилган футболкалари топширилди.

Тақдимот маросимига оид фотосуратлар бугун этиборингизга ҳавола қилинади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика