UZ

Сўнгги янгиликлар

13:45Каземиро МЛСга йўл олмоқда: "Лос-Анджелес" бразилиялик учун асосий даъвогар  0 13:11Арбелоа Трентга "кетиш"ни маслаҳат бергани ростми?  4 12:58Сергей Токов — "Хоразм" бош мураббийи!  2 12:39ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Металлург"нинг қайта тикланганига бағишланган тадбир  0 12:10Альваро Арбелоа: "Танқидлар мени ташвишга солмайди, бор эътиборим эртанги ўйинда"  0 11:44"Галатасарой" ва "Атлетико" "Барселона" футболчисига харидор, бироқ...  1 11:25"Челси" 150 минг фунт жаримага тортилди  0 10:54"Қўқон-1912" Туркияга йўл олди. Таркибда кимлар бор?  3 10:35Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  71 10:08ОКМКнинг БААдаги йиғинига грузиялик ҳужумчи келиб қўшилди  2 09:35Скоулз "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисидан узр сўрашдан бош тортди  0 09:10Ўтган мавсумни Словакияда ўтказган ўзбекистонлик ҳужумчи "Каттақўрғон"да  4 08:35Каррагер: "У — мураббийнинг ишдан кетишидаги асосий сабаб. Туннелда йиғлашни бошлама"  10 08:10Юрген Клопп "Реал"ни қабул қилса, трансфер сиёсатида тўлиқ ваколат талаб қилади  4 07:39Эржан Токотаев фаолиятини Қирғизистонда давом эттиради  8

Ўзбекистон кубоги. Бойовичнинг 95-дақиқада "Бухоро" дарвозасига урган голи "Турон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Бойовичнинг 95-дақиқада "Бухоро" дарвозасига урган голи "Турон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бухоро" — "Турон" учрашуви якунланди.

Ўзбекистон кубоги. 1-тур.

"Бухоро" — "Турон" 1:1

Гол: 1:0 — 28, Обид Жўрабоев, 1:1 — 90+5, Милан Бойович.

"Бухоро": 20. Сардор Қобулжонов, 7. Жасур Азимов (99. Жавоҳир Рўзиев, 46), 9. Александр Касьян (28. Соҳиб Муҳаммадиев, 41), 10. Ҳумоюнмирзо Иминов (77. Файзулло Жуманқўзиев, 73), 14. Рустамжон Абдуҳамидов (91. Асилжон Бегимқулов, 87), 15. Обид Жўрабоев, 25. Аббосжон Отахонов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 70. Александр Станисавлевич (4. Миржалол Жумаев, 87), 80. Фарруҳ Иброҳимов, 88. Всеволод Нихаев

Захира:  13. Никола Стошич, 11. Темурбек Исмаилов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 90. Артур Закиев

"Турон": 1.Достонбек Тўхтабоев, 2.Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Азимжон Аҳмедов (21. Аъзамжон Алиев, 60), 9.Азиз Ибрагимов (11.Шоҳназар Норбеков, 61), 10.Ҳумоюн Муртазоев, 15.Никола Кумбурович, 18.Абдуғани Камолов, 44.Анри Чичинадзе, 49.Закария Бегларашвили (88.Милан Бойович, 76), 77.Билолхон Тошмирзаев.

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 5.Марлен Чобанов, 14.Хуршидбек Мухторов, 17.Қувондиқ Рўзиев, 19.Сардор Абдураимов, 22.Душан Стоилкович, 34.Саидафзалхон Ахроров, 55.Хушнудбек Авилов, 

Огоҳлантириш: Анри Чичинадзе (41), Азиз Ибрагимов (45+2), Всеволод Нихаев (74), Собир Муҳаммадиев (82), Аъзамжон Алиев (86)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


95. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Милан Бойович жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

90+4. Тўхтабоев ўрнидан турди. Ҳаммаси жойида.

90+3. "Турон" дарвозабони тўқнашув натижасида жиддий жароҳат олди. Тез ёрдам машинаси майдонга кириб келди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. "Бухоро"да ўзгаришлар: Абдуҳамидов ва Станиславлевич ўрнига Бегимқулов ва Жумаев киритилди

81. "Бухоро" футболчисининг кучли зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

77. "Турон" футболчиси бурчакдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, бироз аниқлик етишмади.

73. "Бухоро"да ўзгариш: Файзулло Жуманқўзиев Иминовни алмаштирди.

71. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкиллаштираётганди, бироқ Тошмирзаевнинг узатмасига шериклари етиб кела олмади.

66. "Бухоро" футболчилари икки марта ўта қулай вазиятдан фойдалана олмади.

60. "Турон"да икки ўзгариш: Азимжон Аҳмедов ва Азиз Ибрагимов ўрнига Аъзамжон Алиев ва Шоҳназар Норбеков майдонга туширилди.

57. Мезбонлар бурчак зарбаси ишлаб олди. Ҳимоячилар бартараф этди.

51. Азиз Ибрагимовнинг зарбаси ўта ноаниқ кўриниш олди.

46. "Бухоро"да ўзгариш: Жасур Азимов ўрнига Жавоҳир Рўзиев майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45+2. Азиз Ибрагимов рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

41. "Бухоро" таркибида ўзгариш: Александр Касьян ўрнига Соҳиб Муҳаммадиев майдонга туширилди.

41. "Бухоро"нинг тезкор қарши ҳужуми Чичинадзе томонидан тўхтатиб қолди. Ҳакам илк бор сариқ карточкасини чўнтагидан чиқарди.

37. "Турон" томонидан ташкил этилган ҳужумни Қобулжонов бўлиб қўйди.

34. Мезбонлар томонидан амалга оширилган бурчак тўпи яна зарба билан якунланди, бу сафар ноаниқ.

28. ГОООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Обид Жўрабоев бурчак зарбасидан сўнг бош билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди!


27. Касьян қанотдан узатмаган бош билан зарба йўллади, унинг уриниши зўр чиқмаган бўлса-да, бурчак зарбаси ишлаб олиш учун етарли бўлди.

24. "Бухоро" томонидан йўлланган зарбани Тўхтабоев эгаллаб олди.

22. "Турон"нинг навбатдаги стандартини ҳимоячилар бартараф этди.

20. Меҳмонлар томонидан амалга оширилган стандарт самарасиз якунланди.

17. Тошпўлатов қанотдан узатмани дарвозага аниқ йўллай олмади, унда қулай имконият юзага келганди.

16. Майдон марказида бухоролик футболчига нисбатан қоида бузилди. Ҳакам футболчиларни тинчлантирмоқда.

13. "Турон" хавфли ҳужум ташкил этди, рақиб ҳимоячилари амаллаб тўпни қайтарди.

10. Станислаевич ҳужумда фоль ишлатди.

9. Мезбонлар бироз фаоллашди.

5. Абдурашидов тўқнашув натижасида енгил шикастланди. Тиббий ходимлар унга ёрдам кўрсатишди.

2. Касьяннинг бош билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди.

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Бухоро" кўк-қора, "Турон" қизил рангли либосда ҳаракат қилади.


Учрашув 18:30 да бошланади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика