Ҳозир "Бухоро" стадиони ҳолати қандай?

Narzulla Saydullayev
17 фев 2019
Айни пайтда “Бухоро” стадионида янги мавсумга қизғин ҳозирлик ишлари олиб борилмоқда.

Футбол майдонига суғориш тизимлари ўрнатилди ва Голландиядан келтирилган махсус майса уруғи сепилиб, усти целлофан билан ёпилди.

Трибуналардаги ўриндиқларни алмаштириш ишлари ҳам бошлаб юборилди. Тез орада футболчиларнинг кийиниш, ювиниш хоналари, ҳакамлар, назоратчи ҳакам, комиссар хоналари ҳам жорий таъмирдан чиқарилади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Бухоро" матбуот хизмати