
Бақоев шогирдлари “Бунёдкор” стадионида кечган баҳсда ҳисобни очган бўлишсада, кейинчалик кетма-кет уч марта ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборишга мажбур бўлишди. Қизиғи, бундан аввалги сафар учрашуви – Қаршида “Насаф”га қарши баҳсда ҳам бухороликлар ҳисобни очиб, якунда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришганди.
4-турдан кейин “Бухоро” олти очко тўплаган. Ўз дарвозасидан олтита тўп ўтказган. Рақиб дарвозасини худди шунча марта ишғол этган ва турнир жадвалининг ҳам олтинчи поғонасида бормоқда...