

Машғулотлар давомида футболчилар регби тўпи билан футбол ўйнашди. Барчага маълумки регби тўпи оддий тўп каби текис думаламайди. Бу эса футболчилардан тезкорлик ва эпчилликни талаб қилади. Мураббийлар бу машғулот орқали футболчиларнинг реакциясини оширишга ҳаракат қилишмоқда.








